Жисмоний ва юридик шахслар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахслар учун давлат органларига мурожаат қилишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2018 йил 1 февралидан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимининг янги талқини ишга туширилди.

Шу муносабат билан давлат органларида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, давлат органларига келиб тушаётган барча мурожаатлар тўғрисидаги маълумотларни ягона тизим доирасида бирлаштиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси расмий веб-сайтидаги инспекция бошлиғининг виртуал қабулхонаси 2018 йил 17 февралдан ўз фаолиятини тўхтатишини ҳамда мурожаатларни эндиликда pm.gov.uz (Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси) орқали юборилиши мумкинлигини маълум қиламиз.